Ўзбекистон | 16:33 / 18.05.2019
9379
1 дақиқада ўқилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бош вазирга ва айрим масалалар бўйича президентга бўйсуниши белгиланди

Ҳукумат қарори билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, Қўмита монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари устидан назорат қилиш ва товар-хомашё биржаларини лицензиялаш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита бош вазирга ҳамда айрим масалалар бўйича президентга бўйсунади.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Қўмита таркибига киради.

Қўмита хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қўмита мулкчилик шаклидан қатъи назар монополия соҳасида тадбиркорлар фаолиятини текширади.

Қўмита раиси бош вазир тақдимномасига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Ҳукумат томонидан доимий равишда Қўмита фаолиятининг самарадорлиги баҳоланиб борилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид