Ҳаж — Ислом динидаги 5 фарздан биридир. Бизда асосан пири-бадавлат қарияларимиз Саудия Арабистонига ҳаж сафарини амалга оширишни кутиб яшашади.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистондан ҳар йили 5,2 минг ҳожи муборак ҳаж сафарини амалга оширган бўлса, энди бундай бахтли инсонлар сони 7,2 мингга етди.

Бу — Ўзбекистондаги талабни қондира оладими? Асло йўқ. Бу атайин навбат ҳосил қилиш, аллакимлар мана шу муқаддас зиёрат орқасидан ҳам мўмай даромад қилиш учун ўйлаб топилган чорага ўхшаб кетади кўпроқ. Чунки, Саудия Арабистони Ўзбекистон учун йилига 30 минг квота ажратади.

Ўтган йилларда бошқа кўп соҳаларда монополия ва ўзини оқламаган «чекланган квоталар» ортидан сунъий навбатлар ҳосил қилиниб, коррупция аталмиш балонинг илдизига сув қуйилганига кўп гувоҳ бўлдик. Не бахтки, айрим масъулларимиз ибодат иши бўлган мазкур соҳада ҳам бу жирканч усулдан фойдаланишдан уялишмаяпти. Бундай «сунъий навбат»лар ортидан ҳаж зиёратини амалга оширолмасдан оламдан ўтиб кетаётганлар қанча?..

Ёки пора эвазига ҳажга бораётганларни эшитиб турамиз. Айниқса, нопок жиноятчилар ҳаром пуллари эвазига ҳажга бораётганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Нон ўртасига қорадори жойлаб, Самарқанд аэропортида қўлга тушган ургутлик ҳожини эсланг.

Аслида, Ҳаж ва Умра сафарларини ташкил қилиш бошқа давлатлардагидек туроператорларга ўтказилса олам гулистон — хоҳлаган одам пулини тўлаб, истаган вақтида Умрага ёки Ҳажга бораверади. Соҳага бозор механизмлари ва рақобат кириб келади, сифат ошади — нархлар ҳам тушади.

Бироқ ҳукумат фармойишида бу борада ишлар бошланиши кераклиги айтилган бўлса-да, таклифлар ишлаб чиқиш пайсалга солинмоқда, ташкилотчилик учун масъулият эса ҳамон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тасарруфида қолмоқда. Кимнинг ҳам «тилла тухум туғадиган товуқ»ни бўғизлагиси келади, ахир?!

«Ҳаж зиёратига бориш учун талабгорлар жуда кўплиги, навбатлар узунлигини тан олишимиз керак. Лекин Ҳаж, Умра каби муқаддас зиёратларга пора аралаштиришнинг ўзи абсурд, кимдир шундай йўл билан боришга ҳаракат қилиши катта гуноҳ»,деган эди