Самарқандда «Умар уйлари»дан бирини бузиш бошланди
Самарқанд шаҳридаги қурилиш меъёрлари бузилган, кўплаб эътирозларга сабаб бўлиб келаётган 159 та объект тақдирига бирин-кетин аниқлик киритилмоқда. Бу уйларнинг 141 таси вилоят миқёсида, 18 таси республика миқёсида назоратга олинган. Ана шу уйлардан бирида бугун, 20 май куни суд қарори билан бузилиш ишлари бошланди. Жараённи Kun.uz мухбири воқеа жойида кузатди.
«АФРОСИЁБ ХОСИЯТ БЕГИМ МАКОНИ» МЧЖга қарашли Самарқанд шаҳри Мироншоҳ кўчаси 4-манзилда жойлашган бу кўп қаватли уй юқоридаги тилга олинган 18 та объектнинг бири ҳисобланади. Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими вакилларининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, айни вақтда юқори қаватларга техника олиб чиқишнинг имкони бўлмагани сабабли 30 нафар ишчидан иборат гуруҳ қўл меҳнати билан бузиш ишларини олиб бормоқда.
Бугун бузилиши бошланган Мироншоҳ кўчасидаги кўп қаватли уй самарқандлик машҳур тадбиркор Умар Ражабовга тегишли экани айтилади. Халқ тилида «Умар уйлари» деб айтиладиган уйлардан бўлган бу 7 қаватли турар жой биносининг 5 қавати бузилади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги қурилиш бўйича масъул вакиллари Kun.uz мухбирига хабар қилишди. Уларнинг айтишича, ўзбошимчалик билан қурилган деб топилган бошқа уйларнинг ҳам қурилиш меъёрларига зид қисмлари бузилади.
Kun.uz мухбири Мироншоҳ кўчасида юқорида таъкидланган уйнинг бузилиш жараёнини кузатар экан маҳаллий аҳоли вакиллари билан бу борада гаплашди. Уларнинг айтишича, қурилиши якунланмаган бу уйларнинг деярли ҳаммаси олдиндан сотиб бўлинган.
Мавзуга оид
19:32 / 19.07.2022
Cамарқанд ва Сирдарё вилоятларида ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб беришни ваъда қилиб пул олган шахслар ушланди
20:40 / 08.07.2020
Самарқанд вилоятини ривожлантириш учун 16 триллион сўм сарфланади
19:20 / 23.04.2020
Самарқандда карантин вақтида бузилаётган уй эгасига компенсация берилган, ер участкаси ажратилган — МИБ
19:10 / 09.02.2020