Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берди.
Мамлакатдаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилини якунлаш ҳамда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
- умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини жорий йилнинг 25 май куни эрталабки соат 8:00 да “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида ташкил этиш;
- тадбирни фақатгина 1- ва 11-синфлар иштирокида 1 соат давомийликда ўтказиш (9-синф ўқувчилари битирувчи ҳисобланмайди);
- “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларининг мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларида ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаш;
- битирувчи ўқувчиларнинг мактаб формасидан ташқари, турли либослар ҳамда ленталар тақиб олишини олдини олиш;
- тадбирлар ўтказиладиган жойларни талаб даражасида жиҳозлаш, гигиена ва тозалик талабларига мувофиқ шароитлар яратиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш;
- умумий ўрта таълим муассасаларида тадбирларнинг тартибли ўтишини таъминлаш мақсадида жойлардаги маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорлик қилиш;
- мактаб раҳбарияти томонидан тадбир иштирокчиларини табриклаш жараёнида юртимизда сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, таълим тизимидаги ислоҳотлар тўғрисида аниқ рақам ва далиллар келтирилган ҳолда маълумот бериш;
- тадбирга фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, маҳалла ва ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчиларини таклиф этган ҳолда улар томонидан битирувчиларга байрам табриги ва тилакларини билдиришларини ташкил этиш;
- тадбирда йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш;
- “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағлари йиғилишини қатъиян тақиқланади;

















