ЙПХ ходими транспорт воситаларини қандай асосларга кўра тўхтатиши мумкин?
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари қонунийлик, одиллик, ошкоралик, тенглик, айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципларига асосланади.
ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);
махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун (махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар бундан мустасно).
ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.
ЙПХ ходимларининг ишоралари йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим.
ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўрилади.
Қоидалар бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб айнан содир этган қоидалар бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўради.
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
09:20 / 09.09.2024