Ўзбекистон | 18:05 / 21.05.2019
7085
2 дақиқада ўқилади

Аҳоли нега қиммат дори воситаларини сотиб олади? Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари изоҳ берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариев Миллий матбуот марказида ташкил қилинган анжуманда фуқаролар нега айнан қиммат дориларни сотиб олиши юзасидан изоҳ берди.

«Айни вақтда одамлар хорижнинг етакчи фармацевтик компанияларида ишлаб чиқарилган қиммат дориларни маҳаллийларидан кўра самаралироқ, деб ўйлашади. Битта дори 30 хил номга эга бўлиши мумкин. Фармацевтлар уни турли номда ишлаб чиқараверишади ва уларнинг таъсир даражаси бир хил бўлишидан ҳамма ҳам хабардор эмас.

Нима учун хориж препаратларига кўп ишонч билдирилади? Чунки четдан келган компаниялар маркетинг имкониятларидан унумли фойдаланишади.  Аҳолига маҳаллий дори воситалари, уларнинг таъсир доираси бўйича етарли маълумот тақдим этилмаяпти. Маркетингдаги жиддий камчиликлар бунга асосий тўсиқ бўлмоқда. Республикадага мавжуд 162та корхонанинг атиги 15тасида тармоқли маркетинг ривожланган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Кариев фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ҳам маълумотларни тақдим этди.

Маълум қилинишича, республиканинг турли вилоятларида 8та эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилди. Бу ҳудудларда фармацевтик корхона ташкил қилмоқчи бўлган инвесторларга турли имтиёзлар берилади. Унга кўра, инвестиция суммасига қараб 3 йилдан 10 йилгача бошланғич тўловлар ва барча турдаги солиқлардан озод қилиниш имконияти яратилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид