Рақобат қўмитасининг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар таҳлили давомида учта фармацевтика корхонаси томонидан дори воситалари нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланди.
“NIKA PHARM” МЧЖ томонидан (“ГАСТРОМЕГ ЭЗО), “Astor Alliance” МЧЖ томонидан (“Долгит крем ҳамда Мезим ф 10000) ва “EVRO FARM BIZNES” МЧЖ томонидан (БРОВЕНСИН (World Medicine) сироп) дори воситасини сотишда белгиланган нархларга риоя этилмаганлиги натижасида жами 100 млн сўмга яқин асоссиз даромад олинган.
Қайд этилишича, корхоналар томонидан мазкур ҳолат ихтиёрий равишда бартараф этилди. Всоссиз олинган даромад мавжудлиги юзасидан Солиқ қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида ўрганиш ўтказилиб, ортиқча олинган маблағларни қоплаш чоралари кўрилган.
Рақобат қўмитаси дори воситаларини реализация қилувчи тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талабларига риоя этишга чақирди.











