Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронга музокаралар ўтказиш таклифи билан 8 марта мурожаат қилган
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ Теҳронни бир неча маротаба музокаралар бошлашга чақирган, давлат департаменти эса 8 та расмий мурожаат йўллаган. Бу ҳақда 20 май куни Руҳоний матбуот хизмати маълум қилди.
Руҳоний Эрон иқтисодий уруш ҳолатида тургани ва мамлакат АҚШга қаршилик кўрсатиши кераклигини айтган.
“Мен музокаралар ва дипломатияни қўллаб-қувватлайман, бироқ ҳозирги шароитларда буни ўринли деб ҳисобламайман. Менинг БМТга аввалги сафарим вақтида дунёнинг ҳаммага маълум 5 етакчиси АҚШ президенти билан музокараларда воситачилик қилишни таклиф қилди. Уларнинг давлат департаменти ҳам бизга илтимос билан 8 марта мурожаат қилган”, деб таъкидлаб ўтган Руҳоний.
Эрон президентининг айтишича, Вашингтоннинг таклифига қарамасдан, “бугун музокаралар ўтказиш эмас, қаршилик ва матонат кўрсатиш вақтидир”.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026