Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июлдан бошлаб gov.uz давлат субдоменида жойлаштирилган ахборот ресурсларига киришда трафик учун ҳақ олинмайди
Фото: Shutterstock
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорда белгиланишича:
• Wi-Fi технологияси бўйича симсиз маълумотлар узатиш учун сигнал қувватидан қатъи назар 2400-2483,5 МГц ва 5000-5999 МГц радиочастота полосаларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди;
• давлат кўчмас мулкидан телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун фойдаланганлик ижара тўловининг энг кам ставкалари, оширувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда, «симли электр алоқаси»дан фойдаланиш мақсади бўйича ставкага тенг миқдорда қўлланилади.
Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат субдоменида (gov.uz) жойлаштирилган ахборот ресурсларига киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олмаслик тавсия этилмоқда.
Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига 2022 йил 1 январга қадар телекоммуникация объектларини қуриш-монтаж ишларини, радиоэлектрон воситаларни ўрнатиш майдончаларини (жойларини) ўрнатилган тартибда келишгандан сўнг, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан параллел равишда амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилади.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
23:06 / 11.08.2020