17:05 / 23.05.2019
13107

Ашраф Хўжаев Ташқи ишлар вазирлигида янги лавозимга тайинланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ашраф Хўжаев ТИВ Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси (ТИҲББ) бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, у бунга қадар Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

ТИҲББ Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси, Экспорт ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш бошқармаси, Ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини ўз ичига олади.

Top