Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон 99 нафар маҳбусни афв этишдан бош тортди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган 99 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги илтимосномани рад қилди. Бу ҳақда Азия Плюс хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 6 майида имзоланган, Тожикистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказлаштирилган ҳуқуқий ахборот банкида эълон қилинган Президент фармонида қайд этилишича, ушбу шахсларнинг илтимосномаси улар томонидан содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражаси туфайли рад этилган.
Таъкидланишича, маҳкумларнинг шахси, етказилган зарар миқдори, қамоқхоналарда ўзини қандай тутгани ва Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия тақдимномаси ҳам ҳисобга олинган.
Тожикистонда ҳар бир маҳбус 2017 йилда президентдан йилига бир марта афв этиш ҳақида сўраш имкониятига эга бўлди.
Мавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026