Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида замонавий инновацияларни нима учун жорий қилиш, давр талаби билан ишлашни йўлга қўйиш учун нималар қилиш лозим? 2019 йил 22 май куни Ўзбекистон Ёшлар ижод саройида ўз ишини бошлаган Expo Contract Foods & Goods Uzbekistan 2019 (Агро, озиқ-овқат саноати ва халқ истеъмоли маҳсулотлари) Ўзбекистон-Россия кўргазмасида иштирок этаётган «Московский» Агрокластери таъсисчиси Нодир Содиқов шу ҳақда фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг барча жабҳасида ўзгаришлар бўлаётгани ишлаб чиқарувчиларнинг хорижлик ҳамкорлар билан алоқаларини ўрнатиш, мажудларини кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқишни тақозо этади. Бу борада Ўзбекистон-Россия тадбиркорларининг ҳамкорлиги, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида аввалгидан ҳам сезиларли ўсиб боряпти.

Албатта, бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Ўзбекистонда бир йилда 20 млн тоннага яқин мева-сабзавот етиштирилса, шунинг 10 фоизга яқини, яқин хориж мамлакатлари, яъни Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади. Экспорт кўламини ошириш ва етиштирилаётган маҳсулотларнинг сифати истеъмолчи ва буюртмачи талабига мос бўлишини таъминлаш учун Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мос маҳсулотларни етиштириш, қадоқлаш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш лозим бўлади.

Хорижлик ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш, қолаверса уларнинг Ўзбекистонда шохобчаларини очган ҳолда фаолият кўрсатиши эса, ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар ўртасидаги тушунмовчиликларнинг олдини олиш бааробарида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверцификация қилиш, етиштирилган маҳсулотни нес-нобуд қилмасдан экспорт қилиш, қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалигига жаҳон тажрибасини тезроқ жорий қилиш, логистика ва қадоқлаш ишларини юқори меъёрлар асосида ташкил этиш имконини беради.

2019 йил 22 май куни Ўзбекистон Ёшлар ижод саройида ўз ишини бошлаган Expo Contract Foods & Goods Uzbekistan 2019 (Агро, озиқ-овқат саноати ва халқ истеъмоли маҳсулотлари) Ўзбекистон-Россия кўргазмасида иштирок этаётган