Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда бир қатор вазирлик ва идораларга янги вазифалар юклатилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

• телекоммуникация операторлари ва провайдерларига телекоммуникация объектларини ўрнатишга ҳар тарафлама кўмак берсин, шунингдек, заруратга кўра, уларнинг темир йўллар бўйидаги электр тармоқларига уланишини таъминлайди;
• йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш ва капитал таъмирлашда бир вақтда темир йўллари бўйлаб, шунингдек, заруратга кўра, автомобиль йўллари бўйлаб келгусида телекоммуникация операторлари ва провайдерларига ижарага бериш учун телекоммуникация канализациясини қуришни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

• Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда телекоммуникация инфратузилмасини яратиш ҳамда олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотларга, шунингдек, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
• икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоят марказларида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг сервер ҳамда телекоммуникация қурилмаларини замонавий майдончаларда жойлаштириш бўйича хизматлар мажмуасини тақдим этувчи хостинг ва трафик алмашуви марказларини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
• ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида кенг полосали уланиш ва мобил Интернет қамрови зоналари тўғрисида ҳудудлар кесимидаги маълумотларни эълон қилиб этиб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

• телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг мурожаатлари асосида олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида, туристик ва рекреацион зоналарда, магистрал автомобиль ва темир йўллари бўйларида доимий фойдаланиш (ёки узоқ муддатли ижара) ҳуқуқида телекоммуникация тармоқларини, шу жумладан, оптик-толали алоқа линияларини, антенна минора ва мачталарини ҳамда телекоммуникация объектларини ўрнатиш хоналарини қуриш учун ер участкаларининг ўз вақтида ажратилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда: