Фан-техника | 01:18 / 24.05.2019
44225
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг қиммат бренди маълум қилинди

Фото: AndroidInsider

Apple корпорацияси 226 млрд доллар даромад олди ва Forbes журнали томонидан тузиладиган, дунёнинг энг қиммат брендлари ҳар йилги рейтинг натижаларига кўра 1-ўринни эгаллади. Тўлиқ рўйхат журнал сайтида эълон қилинган.

2- ва 3-ўринларни 136 млрд ва 110 млрд доллар даромад билан Google ва Microsoft эгаллаган. Шунингдек, етакчи ўнликка Amazon, Facebook, Coca-cola, Samsung, Disney, Toyota ва McDonald’s компаниялари кирган.

Дунё брендлари етакчи юзталигининг умумий қиймати ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошган ва 2,33 триллион долларни ташкил қилди. Энг тез ўсишни ахборот технологиялари соҳаси билан боғлиқ брендлар кўрсатган. Мисол учун, Amazon компаниясининг нархи 37 фоизга ўсиб, 97 млрд долларни ташкил этган.

Кескин ўсишни Netflix, Google ва Adobe‘да ҳам кўриш мумкин – мос равишда 34, 27 ва 27 фоизлик ўсиш.

Етакчи юзталикка АҚШнинг 56 та бренди кирган. Бу борада 2-ўринни Германия 11 та бренд билан, 3-ўринни Франция 7 та компания ва 4-ўринни Япония 6 та компания билан эгаллаган.

Мавзуга оид