14:50 / 25.05.2019
6387

Янгиер қишлоғи аҳолиси ўртасида юқумли касалликлар бўйича вазият барқарор экани айтилди

Фото: KUN.UZ

Kun.uz сайтида 24 май куни «Боғча йўқ, гузар йўқ, сув йўқ, иш йўқ. Попдаги 50 йилдан бери унутилган қишлоққа сафар» сарлавҳа остида мақола эьлон қилинганди

Республика, вилоят ва Поп туман Давлат санитария эпидемиология назорат марказлари мутахассислари томонидан Поп тумани Янгиер қишлоғида яшовчи аҳоли ўртасида юқумли касалликлар билан касалланиш ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинди ва қуйидагилар аниқланди:

Янгиер қишлоғи аҳолисига  Поп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Янгиер Қишлоқ врачлик пункти томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. Қишлоқ аҳолиси ўртасида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида вирусли гепатит касаллигининг “В” ва “С” турлари қайд этилмаган. 

2019 йилнинг  4 ойида  вирусли гепатит “А” касаллиги 4 та ҳолатда қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан касалланиш 65,6%га камайган (2018 йилнинг 4 ойида 9 та ҳолатда вирусли гепатит “А”  касаллиги қайд этилган).  

Барча қайд этилган  вирусли гепатит “А” касаллиги ўчоқларида туман ДСЭНМ мутахассислари томонидан зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.

2019 йилнинг 4 ойида 135 нафар 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналари томонидан ўзлари маблағлари эвазига вирусли гепатит А касаллигига қарши  эмланган.

2018 йил ҳамда 2019 йилнинг 4 ойи давомида Янгиер қишлоғи аҳолиси ўртасида сувчечак, қизамиқ, ичтерлама ва бошқа турдаги юқумли касалликлар қайд этилмаган.

Янгиер аҳолиси ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли ва ўқувчилар ўртасида юқумли касалликлар профилактикаси бўйича тушунтириш тарғибот ишлари амалга оширилган. 

Ҳозирги кунда Янгиер қишлоғи аҳолиси ўртасида эпидемиологик барқарорликни таьминлашга қаратилган тадбирлар Республика ДСЭНМ томонидан назоратга олинган.

Top