Ўзбекистон | 07:51 / 08.06.2024
4342
1 дақиқада ўқилади

Ернинг унумдор қатламидаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди

Наманган вилояти Поп туманида ернинг унумдор қатламидаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Поп туман бўлими томонидан Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган

“Т.Р.” МЧЖ раҳбари Х.Я. ва бошқалар ғишт ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ҳудуддан ташқарига чиқиб, ернинг унумдор қатламидан махсус техникалар ёрдамида 12 минг куб ҳажмдаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 181,8 млн сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотда мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид