Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология бўлинмаларининг белгиланган штатлари доирасида Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг хизмат итлари питомниклари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг белгиланган штатлари доирасида туманлараро кинология бўлинмаларини ташкил этиш.

Белгиланишича: 

наслчилик питомниги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига бевосита бўйсунади ва ўз ваколати доирасида республика ички ишлар органлари эҳтиёжлари учун яроқли бўлган зотдор хизмат итларини сотиб олиш, кўпайтириш, етиштириш ва ёш итларини бошланғич кўникмаларни шакллантирувчи ихтисослаштирилган бўлинма ҳисобланади;

кинология хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бевосита бўйсунади ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда кўмаклашади.

Қуйидагилар:

а) наслчилик питомнигининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

наслдор итларни танлаш, баҳолаш, жуфтликларни тўғри саралаш ҳамда ўз вақтида урчитиш ишларини олиб бориш;

ички ишлар органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зот стандарт талабларига жавоб берадиган кучук болаларини етиштириш, уларни ўстириш ва кинолог ходимларга бириктирилишига қадар парваришлаш;

зотдор итларни кўпайтириш ва саралаш, шунингдек уларнинг иш сифатини яхшилашда маҳаллий иқлимга мослашишлари ва турли хилдаги касалликларга бардошлигини оширишда илмий ва амалий фаолиятини амалга ошириш;