18:50 / 28.05.2019
26443

Зеленский Саакашвилига Украина фуқаролигини қайтариб берди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Украина президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ раҳбари Михаил Саакашвилига Украина фуқаролигини қайтариб берди. Бу ҳақдаги тегишли фармон Украина президенти сайтида эълон қилинди.

Аввалроқ "Страна.ua" нашри Михаил Саакашвили 31 май куни Украинага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Нашрнинг билдиришича, Саакашвили навбатдан ташқари парламент сайловлари олдидан ўзининг "Янги кучлар ҳаракати" партияси фаолиятини йўлга қўймоқчи. 

Украинанинг аввалги президенти Пётр Порошенко 2017 йил июлида Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилганди.

Украинада бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг Саакашвили мамлакатга қайтишга қарор қилганини билдирди. 

Top