Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктиришга рухсат бериш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларига туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли учун маданий ҳордиқ чиқариш масканларини яратиш лойиҳа ташаббускорларига каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктиришга рухсат берилган.
Қуйидагилар:
Каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктиришга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом;
лойиҳа ташаббускорларига каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктириш тўғрисидаги мурожаат таклифларини кўриб чиқувчи ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Х.Иноғомов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи (Ғ.Расулов), Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи (Б.Холматов):
Тошкент шаҳридаги каналларга туташ ҳудуддаги ер участкаларини мониторинги натижаларига кўра, ободонлаштирилиши зарур бўлган каналларга туташ ер участкалари рўйхатини шакллантиради ва лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда бириктириш чораларини кўради;
лойиҳа ташаббускорларига каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктириш тўғрисидаги мурожаат таклифларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этади, ишчи гуруҳ томонидан шаффофлик ва ошкоралик тамойилларига риоя этилишини таъминлайди.
Туман ҳокимлари, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов), Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси (Ш.Хаджизадаев), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Н.Юсупов), Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (Б.Одилов):
харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналари қўлланилиши мониторинг қилади;
банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминлайди;
ҳудудни экологик тоза ва санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши таъминлайди.
















