Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода кураш бўйича халқаро турнир ўтказилади
7-12 июнь кунлари Бухоро шаҳридаги «Бухоро» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади.
Илк марта ташкил этилаётган халқаро турнирда Эрон, Ҳиндистон, Италия, Мексика ва Жанубий Африка Республикаси каби дунёнинг 50га яқин давлатидан 100дан ортиқ номдор полвонлар ғолиблик учун беллашиши кутилмоқда.
Халқаро турнирда эркаклар 60, 66, 73, 81, 90 ва 100 кг.гача ҳамда 100 кг.дан юқори вазн тоифаларида куч синашса, аёллар 52, 63 ва 78 кг.гача бўлган вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 3000 АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиблари 2000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.
8 июнь куни кечки пайт «Бухоро» стадионида турнирнинг тантанали очилиш маросими ва катта концерт бўлади. 9-10 июнь кунлари кечки пайт шу стадионда кураш беллашувлари ўтказилади.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026