«Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури бўйича Тошкент вилояти аҳолисига 350 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида вилояти фаоллар, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокидаги йиғилиш вақтида маълум қилди.
«Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда яна 100 миллиард сўм ажратиш чорасини кўрсин», - дея президент сўзларини келтирмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга йил якунига қадар кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш, бунинг учун мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш лозимлиги бўйича топшириқ берилди.
«Фарғонада 4 миллион аҳоли яшайди. Тошкент вилоятида 3 миллион. Фарғонадан қанча таклиф келаяпти. Бу ерда бирорта ҳоким чиқмади: Бизга яна 3 миллиард сўм кредит ажратинг, деб» - деган давлат раҳбари.
Бундан аввалроқ Тошкент вилоятига мактаблар қурилиши учун 200 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш соҳаси учун 100 миллиард сўм ва йўллар қурилиши учун 100 миллиард сўм ажратилиши, бу маблағларнинг 170 миллиард сўмлик қисми бугуннинг ўзида ўтказилиб, ишлар бугуноқ бошланиши хабар қилинганди.
















