Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Агар халқимизга сув ҳам беролмасак, кабинетда ўтиришга ҳаққимиз йўқ»
Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
«Олтин воҳа» телеграм канали хабарига кўра, вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, унумдор, сувли экин майдонларидан тўғри фойдаланиш масалалари танқидий таҳлил қилиняпти.
Давлат раҳбари сув муаммосига тўхталган. Йиғилишда қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Рустам Холматов ҳисобот берган.
«Агар халқимизга сув ҳам беролмасак, кабинетда ўтиришга ҳаққимиз йўқ...», - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Президент Тошкент вилоятидаги муҳит ҳақида ҳам сўз юритди.
«Бир кунда 200 варақ китоб ўқишимиз керак. Афсус, буни унутиб юборганмиз.
Порахўрлар, ўғрилар шаклланган. Мана Тошкент вилояти маънавияти. Бор муҳит - шу. Бу - ҳақиқат», - дейди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026