Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман»
Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошлангани хабар қилинганди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, йиғилиш кескин танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда. Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган.
«Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман. Пора олдими, тамом, у қамалади. Мен бугун таклиф эшитгани келганман. Менга мақтов керакмас», - дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, президент Суриядан олиб келинган ўзбекистонликлар ҳақида ҳам гапирди.
«Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси? Қизнинг ота-онаси қаерда? Бирорта нуроний йўқ! Аччиқ-аччиқ гап айтинглар. Уларни Ватанга олиб келишнинг ўзи бўлгани йўқ. Фақат қарсак, қарсак, ура-ура... Бирорта шоир чиқмади: Уйғонайлик энди, деб...», - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
08:21 / 26.12.2025
“Навоий” божхона постида 2,3 кг “мефедрон” контрабандаси тўхтатилди
09:48 / 18.12.2025