Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин. Вилоят ҳокимлигида президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, йиғилишда президент Тошкент вилояти иккига бўлиниши ҳақида маълум қилган.
Йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланган. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда.
Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган.
«Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик», дейди президент.
Йиғилишда Навоий вилояти 100 фоиз кластерга ўтгани мисол қилиб келтирилиб, Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги жуда танг аҳволдалиги қайд этилган.
1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари дастлаб Ангрен шаҳридаги вокзал ва савдо мажмуасига борди. Сўнгра Оҳангарон шаҳри ва туманига ташриф буюрди.
Президент Оҳангарон шаҳридаги Давлат хизматлари марказининг янги биносида ҳамда Оҳангарон туманида иш бошлаётган ғишт заводида бир қатор лойиҳалар билан танишди.
Мавзуга оид
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026