Шахсий самарадорлик – замонавий дунёдаги муҳим кўникмалардан бири. Бу тушунча зўриқишга нисбатан чидамлилик, мақсад сари интилиш, қизиқувчанлик каби тушунчаларни ўз ичига олади.
Сиз юқоридаги кўникмаларингиз билан мақтана олмасангиз ҳам уларни ривожлантириш ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Буни амалга оширишда сизга қўл келадиган етти маъруза эса қуйидагилардан иборат.
«Нима учун мақсадларни эмас, қўрқувларни аниқлаш керак?»
Тим Ферриснинг депрессияли вазиятлардан чиқиш ҳақидаги шахсий тажрибаси. У ўз маърузасида қўрқувни аниқлаш техникаси ҳақида ҳикоя қилади. Унинг услуби оддий, бироқ самарали. Дастлаб воқеаларнинг энг салбий вариантларини тасаввур қилиш керак, кейин эса уларни ёзиш ва чиқиш йўлини излаш лозим. Моҳият қўрқувни «ўз миянгизда» бошдан кечириш ва чуқур ўйланган қарор қабул қилишдан иборат.
«Ёдда сақлаш бўйича моҳир кишига айланиш»
Идриз Зогай миянгизнинг фаол хотира технологияларини кундалик ҳаётда қўллаш ҳақида ҳикоя қилади. У ёдлаш техникаларини ўргатади ва зал билан машқлар ўтказади. Унинг усуллари хотирани яхшилаш, ақлий қобилиятни ривожлантириш, катта ҳажмли маълумотларни қандай сақлашни ўргатади.
«Қандай қилиб ўз-ўзингизни алдашни бас қилиш мумкин?»
Мел Роббинс илк қадамни қўйиш ва ўз-ўзига нисбатан ишончсизлик ҳиссини бошдан кечиришга мажбур қиладиган ҳодисаларга илмий асослар келтиради. У муаммони англаш ва тушуниш – уни ечишнинг ярми эканини айтади. Маърузачи ақлий қопқонларга тушиб қолмаслик ва ҳаракатни бошлашда ёрдам берадиган оддий техникаларни таклиф этади.
«Ҳисларни мувофиқлаштириш механизми»














