Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги Амфитеатр майдонида  беш тонналик палов дамланди. Уни тайёрлашга Гулистон шаҳри ва вилоятдаги 20 нафар таниқли ошпазлар жалб этилди. 

“Халқ сўзи”нинг хабар беришича, палов “Ташаббус -2019” республика танловининг Сирдарё вилояти босқичи доирасида тайёрланди.

Фото: Халқ сўзи

Сирдарё вилояти ҳокимлиги савдо департаменти бошлиғи Ҳамид Сайдалиевнинг билдиришича, тайёрланган таом “Болалар шаҳарчаси”, “Меҳрибонлик уйлари”, кам таъминланган оилалар, ногиронларга эҳсон қилинди ва тадбир иштирокчиларига улашилди.