Европада 2020 йили ўтказиладиган қитъа чемпионати саралашининг гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари давом этмоқда.

Туркия терма жамоаси ўз майдонида Францияни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида сенсацион равишда ғалаба қозонди.

Туркияликлар ўйиннинг 30-дақиқасидаёқ ҳимоячи Кан Ойхоннинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни очишди. Биринчи бўлим охирида Чингиз Ундер жамоаси устунлигини оширди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам жаҳон чемпионлари рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади ва ҳисоб ўзгармай қолди. 

Туркия очколари сонини 9тага етказиб, H гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Франция 6 очко тўплаган ҳолда Исландияни қўшимча кўрсаткичлар ҳисобигагина ортда қолдириб, иккинчи ўринда жойлашган.

Беларусь терма жамоаси 2020 йилги Европа чемпионати саралашида Германияни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида ютқазди. Ўйиннинг 12-дақиқасида Лерой Сане ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Марко Ройс иккинчи голни урди ва меҳмонлар ғалабани сақлаб қолишди.

Уч турдан кейин Германия очко тўплаган ҳолда С гуруҳида иккинчи ўринда жойлашган, барча ўйинларда ютқазган Беларусь охирги ўринда жойлашган.

Бу оқшомда J гуруҳи вакиллари Греция ва Италия ҳам ўзаро куч синашишди. Ўйин тақдири биринчи бўлим ўрталаридаёқ ҳал бўлди - 23-дақиқадан 33-дақиқагача бўлган вақт оралиғида итальянлар уч бор аниқ ҳаракат қилишди — Барелла, Инсинье ва Бонуччи биттадан гол уришди. 3:0 ҳисоби ҳакамнинг ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалингунича сақланиб қолди.

Итальянлар уч ўйинда уч ғалаба эвазига гуруҳда яккапешқадам бўлиб олишган. Греклар 4 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

Евро-2020 саралаши
3-тур
Туркия – Франция 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 30 Ойхан, 2:0 – 40 Ундер.
Турция – Гунок, Демирал, Қалдирим, Челик, Ойхан, Ундер (Язижи, 85), Тўкез (Умар, 90), Текдемир, Қаҳвачи (Тўфон, 80), Қаҳрамон, Йилмаз.
Франция – Льорис, Динь (Менди, 46), Умтити, Варан, Павар, Погба, Матюиди (Коман, 46), Сиссоко, Жиру (Бен-Йеддер, 72), Гризманн, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Текдемир (39), Демирал (45), Умтити (45), Коман (86).

Беларусь – Германия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар