Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коми республикасининг собиқ раҳбари 11 йилга қамалди
Москванинг Замоскворецкий суди Коми республикасининг собиқ раҳбари Вячеслав Гайзерни 11 йилга қатъий режимдаги колонияда жазо ўташга ҳукм чиқарди, деб хабар берди РБК. Шунингдек, у 160 млн рубль жарима ҳам тўлайдиган бўлди.
Гайзер 2015 йил сентябрда давлат мулкига эгалик қилишга уринган жиноий гуруҳ ташкил этишда айбланиб қўлга олинганди. Шундан сўнг Россия президенти Владимир Путин уни истеъфога чиқарганди.
2017 йил ноябрда бош прокуратура Гайзер, унинг ўринбосари Алексей Чернов, Коми давлат кенгаши раиси Игорь Ковзел, республика сенатори Владимир Торлопов ва бошқа шахсларга нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади. «Гайзер иши» бўйича жами 19 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов хулосасига кўра, жиноий гуруҳ 2006 йилдан буён бюджетга 4,5 млрд рубль зарар етказган. «Ренова» компаниясининг собиқ бош директори Александр Зарубин мазкур жиноий гуруҳ бошлиғи ва ташкилотчиси деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026