Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик мутахассислар янги авлод ядро реактори элементлари учун махсус қоплама кашф этишди
Томск давлат университети олимлари тез нейтронли ядро реакторининг ёқилғи элементлари учун кўп қатламли материал ишлаб чиқишди. Қоплама ўз хусусиятини 700 даража иссиқликда ҳам сақлаб қолади ва уни ишлаб чиқариш маҳаллий шароитда осон кечади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Таъкидланишича, маҳсулотнинг асосий рақобатбардошлик кўрсаткичи коррозия ва радиацион чидамлиги ҳамда ишлаб чиқариш кетма-кетлиги содда эканлигида, дея баҳоланмоқда.
«Маҳсулотга, асосан атом энергетикасида, хусусан атом соҳаси машинасозлик корхоналарида талаб бор. Шунингдек, ундан атом энергетикаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, ёнилғини қайта ишловчи ташкилотларда фойдаланиш мумкин», — дейди Томск университети илмий ходими Ирина Курзина.
Тез нейтронлик ядро реакторлари ёқилғи нейтронли турларга нисбатан анча самарали ва хавфсиз ҳисобланади. Шунга қарамай, унинг конструкциядаги радиацион юки юқори бўлиб, реакторнинг ички ва ташқи тана қисми махсус материал билан қопланиши лозим.
Маълумот учун, айни пайтда 600 МВт ва 800 МВт қувватли тез нейтронли реакторлардан Свердловскдаги Белоярск АЭСида фойдаланилмоқда.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55 / 23.06.2026