Light | 11:50 / 13.06.2019
44243
3 дақиқада ўқилади

Озишнинг бешта олтин қоидаси

Агар ҳақиқатан ҳам вазн ташлашни истасангиз, қуйидаги бешта оддий қоидани ёдда сақлашингиз ва уларга мунтазам равишда амал қилишингиз керак, дея ёзмоқда the-challenger.ru.

Фото: Pixabay

1. Нонушта қилинг

Нонушта қилмаслик – жуда кенг тарқалган хато. Оч қолиш саломатлик учун ҳам, кайфият учун ҳам зарарли. Фойдали нонушта сизга кунни самарали бошлашда ёрдам  бериш билан бирга метаболизмни ишга туширади ва тезроқ вазн ташлашда ёрдам беради. Нонуштангиз ҳақида яхшилаб ўйланг: оқсил қувват беради, клетчатка эса узоқ вақт давомида очликни унутишда қўл келади.

2. Ўзгаришларни ўзингиздан бошланг

Агар кечки овқатдан кейин ўрамдаги музқаймоқни паққос тушириш сиз учун одатий ҳол бўлса, афсуски оқибатлар тарозида акс этади. Вазн ташлаш учун истакнинг ўзи етарли эмас, ўзгаришларни ўзингиз ва ҳаёт тарзингиздан бошлаш керак. Масалан, овқатланишдан – бу энг соддаси: севимли, бироқ зарарли маҳсулотларни фойдали егуликка айлантиринг, ўз вақтида ва мувозанатлашган ҳолда овқатланишни бошланг. Ёдда тутинг: сиз парҳез тутмайсиз, рационни ўзгартирасиз. 80/20 қоидасига амал қилинг, яъни 80 фоиз фойдали ва бор-йўғи 20 фоиз  у қадар соғлом бўлмаган егуликлар билан овқатланинг.

3. Фойдали дегани кўп истеъмол қилишни англатмайди

Ёнғоқлар, авокадо, балиқ, зайтун мойи ушбу маҳсулотларнинг бари жуда фойдали, бироқ бу уларда калория йўқ деган тушунчани англатмайди. Агар бургерлардан воз кечган бўлсангиз, ўзингизни қатъият учун бир килограмм ёнғоқ билан мукофотлаш ярамайди. Энг яхши таомларни тайёрлаганда ҳам порция ҳақида унутманг. Жуда кўп овқат емасликка ҳаракат қилинг.

Фото: Pixabay

4. Истеъмол қилганингиздан кўпроқ қувват сарфлашга ҳаракат қилинг

Оддий математикани билиш вазнни йўқотишда ёрдам беради: бир кунда истеъмол қилинганидан кўпроқ қувват сарфлаш керак. Масалан, ҳафтасига ярим кило вазн йўқотиш учун рационни 500 ёки бор-йўғи 250 калорияга қисқартиринг. Бироқ велойўлакчада 500 калория сарфлаш, кейин эса тўйиб овқатланмасликка ҳаракат қилинг. Тамойил бу тариқа ишламайди: агар катта бургерни истеъмол қилсангиз, интенсив машғулот ёрдам бермайди. Тарозидаги рақамлар пастга эмас, юқорига ҳаракатланади.

5. Эски одатларни унутинг

Хатти-ҳаракатларингиз натижаси сизни қониқтиришни бошлаши билан одатий ҳаёт тарзига қайтиш ярамайди. У  билан бирга йўқотилган килограмм ҳам қайтади. Шундай экан, озиш вақтида кўп сув ва кўк чой ичган бўлсангиз, худди шундай давом эттиринг. Ўзингизнинг газли сувларга бўлган ишқибозлигингизни унутинг. Ўзингизни формада ушлаб туриш учун доимий равишда нима истемол қилаётганингиз ва ичаётганингизни кузатишни англатади. Тўғри овқатланишга ҳаракат қилинг.

Мавзуга оид