Сўнгги йилларда озиш ижтимоий тармоқларда энг кўп тилга олинадиган мавзулардан бирига айланди. Instagram’да кенг тарғиб қилинадиган рекламалар орқали одамлар онгида вазн ташлаш фақат қисқа муддатли “диета”, залга бориб шуғулланиш, оздирувчи дори ва чойлар ичишга боғлиқдек тасаввур шаклланади. Аслида эса мазкур усуллар фақат ташқи кўринишда тезкор ўзгариш ҳосил қилади, аммо муаммонинг илдизига таъсир этмайди, яъни ёғ тўқималарини парчаламайди. Шифокор, диетолог Феруз Йигиталиев Kun.uz билан суҳбатда семиришнинг асосий сабаблари ва вазн ташлашда қайси усуллар самаралироқ бўлиши ҳақида гапириб берди.

Ўтган асрнинг 60–80 йилларида ортиқча вазн, айниқса, семизлик, деярли кам учрарди. Ҳозир эса нафақат катталар, балки болаларда ҳам ушбу муаммо кузатилмоқда. Статистик маълумотлар сўнгги 30–40 йил ичида семизлик даражаси глобал миқёсда икки баравар ошганини кўрсатади. Хусусан, ЖССТ маълумотларига кўра, 1990 йилдан 2022 йилгача семизлик билан яшовчи 5-19 ёшли болалар ва ўсмирлар улуши бутун дунё бўйлаб 2-4% дан 8% гача, семизлик билан яшайдиган 18 ва ундан катта ёшдагилар улуши эса 7% дан 16% гача кўтарилган.

Илгари семириш фақат юқори даромадли мамлакатларда учрайдиган муаммо ҳисобланган бўлса, ҳозирда айрим ўрта даромадли давлатларда ҳам ортиқча вазн ва семириш даражаси юқори кўрсаткичларда қайд этилаётган ҳолатлар мавжуд. Феруз Йигиталиевнинг таъкидлашича, бунга асосий сабаб одамларнинг энергия баланси бузилишида, яъни истеъмол қилинадиган калориялар миқдори сарфланадиган энергиядан ортиқ бўлишидадир.

Бугунги озиқ-овқат бозори тезпишар, ширин ва ёғли маҳсулотлар билан тўлиб-тошган. Қулайлиги сабабли бундай таомлар кўпчиликнинг кундалик рационига кириб қолган. Газли ичимликлар, ширинликлар, фастфуд ва ярим тайёр маҳсулотлар кўп калорияга эга бўлиб, организм учун зарур бўлган витамин ва минералларни етарли даражада бермайди. Натижада энергия тез тўпланади, аммо сарф бўлмайди”, – дейди диетолог.

Шифокорнинг сўзларига кўра, бугунги стрессларга бой ҳаёт тарзида озиқ-овқат фақатгина физиологик эҳтиёжни қондириш воситаси эмас, тушкунликни аритиш, кайфиятни кўтариш омилига ҳам айланган. Одамда хафалик ҳолати юқори бўлса, унинг танасида “эмоционал очлик” юзага келади. Натижада инсон оч бўлмаса ҳам овқат ейди, бу эса ортиқча калория тўпланишига сабаб бўлади.

Озиш масаласи ҳақида гап кетганда кўпчилик “спорт залида соатлаб шуғулланиш ёки кунига ўнлаб километр югуриш керак, шунда натижага тезроқ эришаман”, деб ўйлайди. Аслида эса калория йўқотишнинг атиги