Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзтрансгаз» раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқаруви раисига янги биринчи ўринбосари тайинланди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, Музаффархон Ҳасанович Нажмиддинов эндиликда бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари — Бош муҳандис сифатида фаолият олиб боради.
Музаффархон Нажмиддинов бундан аввал Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида «Ўзтрансгаз» компанияси раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Анорқулов «Лукойл» олдидаги қарздорлик туфайли лавозимидан озод этилганди.
Маълумот учун, «Ўзтрансгаз» АЖ газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш, газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинган.
Мавзуга оид
12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди
17:00 / 27.12.2024
Газлидаги бошқарма цехида янги двигатель ўрнатилди
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
19:00 / 19.08.2024