Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:50 / 13.06.2019
23554
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Бишкекда кутиб олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Бишкек шаҳрига ташриф буюрди.

Манас халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев кутиб олди.

Бугун қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 14 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

