14:00 / 14.06.2019
8263

Бишкек саммити иштирокчилари 22та қўшма ҳужжат имзолашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бишкек саммити иштирокчилари 22та қўшма ҳужжат имзолашди, деб хабар берди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, улар орасида энг асосийси Бишкек декларацияси бўлди.  

Шунингдек, ШҲТнинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш стратегияси бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини амалга ошириш режасини тасдиқлаш, ташкилотга аъзо давлатларнинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлар, “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳининг келгусидаги фаолияти бўйича йўл харитаси имзоланди.  

Шу билан бирга давлатлар раҳбарлари ШҲТ ичида турли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ҳужжатларни имзолади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Саммитда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.

Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.  

Top