Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати суд қарори билан тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати маълум қилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги ялпи мажлис давомида Жиноят-процессуал кодексига бу ҳақдаги ўзгартиш киритишни кўриб чиқиб, биринчи ўқишда маъқуллади.
Депутатларнинг фикрича, ушбу ўзгартиш экстрадиция қилишнинг имкони бўлмаган қидирувдаги шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминлайди, шунингдек, экстрадиция қилиш учун давлат бюджетидан кетадиган харажатларни тежаш имконини беради.
Таъкидланишича, бундай тажриба АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган.
Мавзуга оид
18:21 / 13.08.2024
“Шоҳ асар” — Канаданинг янги паспорти дизайни ҳақида
08:35 / 20.07.2024
Аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади
11:29 / 13.07.2024
Сингапур паспорти – «энг кучли», Ўзбекистон паспорти – 79-ўринда
11:03 / 29.04.2024