Бутунжаҳон бокс жамғармаси ташкил этилиши эълон қилинди
Дунёнинг етакчи бокс федерациялари иштирокида Бутунжаҳон бокс жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда Екатеринбургда ўтаётган Бутунжаҳон бокс форумида эълон қилинди.
Аввалроқ Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев бу жамғармани WBA, WBO, WBC ва IBF иштирокида ташкил этишни таклиф қилган.
“Кремлев бизга жамғарма ташкил этишни таклиф қилди. Ушбу ташаббусга рози бўлдик, чунки боксни ривожлантиришимиз ва боксчиларга ёрдам беришимиз керак”, деб айтган IBF президенти Дэрил Пиплз.
Жамғармани Кремлевнинг ўзи бошқаради. “Мен билдирилган ишонч учун миннатдорман. Жамғарма бошқарувида ташкилотларнинг барча президентлари, Олимпия чемпионлари иштирок этади. Жамғарма шаффоф бўлади”, деб айтган Кремлев.
Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси Халқаро бокс ассоциациясини (AIBA) тан олиш мақомидан маҳрум этганди. “Биз AIBA билан юзага келган вазиятни ХОҚ билан муҳокама қиламиз. Жамғарма икки ҳафта ичида ўз ишини бошлайди”, деб қўшимча қилган Кремлев.
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024