Шиш фойдали бўлиши мумкин. Лекин аксарият ҳолатларда у саломатлигимизда қандайдир ноодатийлик юз бераётганидан далолат беради. Бу «ноодатийлик» илк пайқалгандаги «қўрқинчли жойи йўқ» ҳолатидан тез ривожланувчи бирор касалликкача ўзгариш манзарасини ҳосил қилиши мумкин. Шу сабабли шишларни назоратсиз қолдирманг.

Қайси ҳолатларда тиббий ёрдамга зарурат бор?

Қуйидаги аломатлар кузатилганда, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак:

  • шиш бирданига пайдо бўлса ва ҳажми тез фурсатда катталашса;
  • шиш қаерда жойлашишидан қатъи назар, нафас қисиши ва кўкрак қафасида оғриқ кузатилса;
  • шиш пайдо бўлиши билан бир вақтда безовталик, қаттиқ бош айланиши ва кучли бош оғриғи юзага келса;
  • фақат бир оёғингиз шишса.

Тез ёрдам зарурат эмас, бироқ иложи борича шифокор қабулига шошилган маъқул:

  • шиш (ҳар қайси тана қисмида) вақт ўтиши билан қайтиб кетмаса;
  • юрак, жигар ёки буйрагингиз хаста бўлса;
  • шишган эт қизарса ва қўл теккизганда иссиқ туйилса;
  • шиш иситмалаш ва қалтираш аломатлари билан келса;
  • ҳомиладорликда.

Шиш нима ўзи?

Шишлар тана тўқималарида сув йиғилганда юзага келади. Оёқ шишлари энг кўп учрайди — тўпиқ суяги ва оёқ юзасида суюқлик тўпланиши. Тананинг бошқа қисмларида, қўлларда, қорин ва юз шишлари ҳам тез-тез кузатилади.

Ортиқча сув қон томирларидан пайдо бўлади: ахир у қон плазмасининг асоси-ку.

Қон организмнинг у ёки бу қисмида ҳаракатсиз туриб қолса, намлик қон томирлари деворлари орқали ҳужайралар орасидаги бўшлиққа сизиб чиқа бошлайди. Яна бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд: қон томири девори бирор маълум сабаб натижасида намликни ўтказувчан бўлиб қолиши ёки тўқималарда ортиқча суюқликни ўзида сақловчи моддалар учрайди. Сизда айнан қайсилиги шишнинг келиб чиқиш сабабига боғлиқ.

Шишнинг сабаби нима?

Қуйида нисбатан кенг тарқалган сабаблар келтирилади:
1. Жароҳат ёки куйиш асорати