«Баҳслар бўларди, битта таклиф учун олиб бориб, олиб келарди». Президент сенаторларга мустақилликнинг илк йилларидаги парламентни ибрат қилди
Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлисининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сенаторларга мурожаат қилди.
«Ҳар куни ўтириб, ярим соат вақт ажратиб, кимлигингизни ҳисоб-китоб қилинг. Галстукни ечиб, кўксингиздаги значокни бир чеккага қўйиб, вилоятларга чиқинг. Ҳар ойда ҳеч бўлмаса, битта туманни намунали қилиб беринглар. Ишлаш керак бўлган соҳалар кўп. Парламент ўзгартирсин вазиятни.
Шунчаки қарсак чалиб, овоз бериб ўтиришларинг менга маъқул эмас. Мустақил бўлганимизнинг дастлабки вақтида Парламентда баҳслар бўларди, битта таклиф учун олиб бориб, олиб келарди. Ҳозир эса сукунат. Таклиф беринглар.
3-4 ойда эмас, керак бўлса, ҳар ойда йиғилиб, ижро фаолиятини назорат қилиш керак. Қарорлар чиқяпти, лекин уларнинг ижросини назорат қилиш керак.
Сенатнинг вазифаси фақатгина ислоҳотларни қўллаш эмас, уларнинг ижросига ҳам аралашиш керак. Ҳар бир сенатор ўйласин - «мен қайси қонунни назорат қилдим», деб», дея Президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, давлат раҳбари сенаторларни маҳаллий бюджетларни тўлдириш ҳақида бош қотиришга чақирган.
«Молия вазирлиги билан кенгашмаяпти сенат. Маҳаллий бюджетлар масаласи муаммо бўлиб қоляпти. Мисол учун, Тошкент вилоятига 1,5 млрд доллар керак ривожлантириш учун. Бу биргина вилоят. Қани, корхоналар борми пул олиб келадиган? Мен пулни қаердан оламан? Парламент ҳам бош қотирсин маблағни қаердан топиш кераклиги ҳақида.
Ижро органидагилар сенатни ёмон кўриши керак, вазирларни чақиринглар, жонига тегинглар талаб қилиб», деган президент.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024