Биз турли витаминларга жуда кўп миқдорда пул сарфлаймиз, иммунитет ва организм фаолиятини яхшилаш йўлларини излаймиз. Она табиат ана шу мақсадларда фойдаланиш учун тақдим этган нарсаларни эса сезмаймиз. Асал – асаларичиликдаги ғаройиб маҳсулот. У турли касалликлар профилактикаси ва давоси учун хизмат қилади. Бундан ташқари, ширинликни диабет касаллигига чалинган кишилар ҳам истеъмол қилишлари мумкин.

Фото: Pexels

Бугун «Так Просто!» таҳририяти ҳар куни асал истеъмол қилсангиз, сиз билан содир бўладиган 8 та нарса ҳақида ҳикоя қилади. Фақат асални асаларичилик билан шуғулланадиган мутахассисдан харид қилинг. Ана ўшанда унинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Организм учун фойдаси

Тоза тери

Асал – жуда кучли антиоксидант. У терининг эрта қариши, ҳуснбузарларни чақирувчи заҳарли моддаларни организмдан чиқариб ташлайди. Асални истеъмол қилишдан ташқари, у билан турли ниқоблар ҳам қилиш мумкин. Юз майин ва чиройли кўринишга эга бўлади.

Озиш

Маълумки, ортиқча вазн ташлашни истаган кишилар ширинлик истеъмол қилиши керак эмас. Бироқ асалга нафақат рухсат берилган, балки уни тавсия ҳам қилишади. У метаболизмни яхшилайди, шу сабабли ортиқча вазн тезроқ кетади.

Фото: Pexels

Холестерин даражасини нормаллаштириш

Қизиғи шундаки, асал таркибида холестерин мавжуд эмас. Бироқ унда организмдаги холестерин даражасини камайтиришга ҳисса қўшадиган микроэлементлар мавжуд. Юқорида айтиб ўтилганидек, асални ҳар куни истеъмол қилиш организмдаги антиоксидантли бирикмаларга ижобий таъсир кўрсатади. Улар эса, ўз навбатида, холестериннинг юқори даражасига қарши курашади.

Соғлом томирлар

Асални ҳар куни истеъмол қилиш ёш ўтиши билан деярли ҳамма одамларда пайдо бўладиган юрак қон-томир касалликларининг олдини олади. Тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар асал таркибидаги антиоксидантлар артериялар қисқариши ва тромблар ҳосил бўлишининг олдини олишини кўрсатган.