Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қурилаётган уйлар таннархига оид барча маълумотларни онлайн олиш мумкин бўлади – вазирлик вакили ваъда берди
Ўзбекистон Миллийй матбуот марказида Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Унда Kun.uz мухбири ҳам иштирок этиб, бир неча саволлар билан спикерларга мурожаат қилди. Хусусан, илк савол қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг шаффоф ва очиқлигини таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш мақсадида вазирликка ахборот технологиялари қачон жорий этилиши ҳақида бўлди.
- Қурилиш вазирлиги тизимига, коррупциянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш мақсадида қачон ахборот технологиялари кириб келади? Қачон, истаган киши уйида ўтириб, интернет орқали вазирлик сайтини кузатиб, мисол дейлик, Қашқадарёнинг Чироқчи ёки Ғузор туманида қурилаётган намунали уй-жойлар баҳоси, унга ишлатилган қурилиш моллари нарх-навоси, уйлар қийматига асос бўлган таннарх билан очиқ тарзда қачон таниша оламиз?

«Бизларнинг Қурилиш вазирлиги ҳар чоракда каталог чиқаради. Унда қурилиш материалларининг нархи барчаси очиқ эълон қилинади. Лойиҳа-смета харажатлари ҳисобланганда ўша каталог асосида нархлар белгиланади. Бу очиқликлардан биттаси. Яна бир нарса, бундан кейин қурилиш нархини қурувчи эмас, буюртмачи - «Ўзшаҳарқурилишинвест», «Қишлоққурилишинвест» белгилайди. Улар орасида экспертизадан ўтказадиган ташкилот бор, улар нархларни текширади. Бундан ортиқ яна қандай шаффофлик бўлиши мумкин», - деган фикрларни билдирди Козим Тўлаганов.
Мазкур саволга вазирлик мутасаддиси Дилшод Жалолов ҳам қўшимча қилар экан, шу йил охиригача вазирлик тизимида саволда қайд қилинган шаффофликка эришиш учун ахборот технологиялари тўла жорий қилинишига ваъда беришини таъкидлади.
«Кеча ҳам шу масала кўтарилди. Биз, ахборот технологияларини вазирлик тизимига жорий қилиш мақсадида ускуналарга буюртма берилган. Бу каби ускуналарнинг тез етиб келиши ҳам бироз қийинроқ. Шунинг учун, яқин 3 ой, йил охиригача сиз айтган даражагача етказамиз онлайн тарзда барча қизиқтирган саволларга жавоб олиш масаласида», - деди Дилшод Жалолов.
Мавзуга оид
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
16:06 / 16.12.2025
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
08:47 / 12.11.2025