«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес клубдан кетишини маълум қилди.
«Бугун ҳаётимнинг яна бир саҳифаси ёпилди. Бу – ғалабалар, ўрганишлар ва тажриба битилган саҳифа бўлди.
Клуб тарихидаги янги саҳифани битишда иштирок этиш имкониятини бергани учун «ПСЖ» оиласига миннатдорчилик билдираман. Қувончли ва қайғули онларда бирга бўлган барча жамоадошларимга раҳмат», – деб ёзди Алвес Instagram саҳифасида.
36 ёшли бразилиялик фаолиятини қаерда давом этириши маълум эмас. Унинг «ПСЖ» билан шартномаси муддати 30 июнда тугайди.

















