Иқтисодиётнинг айрим секторларида тадбиркорлик субъектларига сезиларли миқдорда имтиёз ва преференциялар берилганини ҳисобга олган ҳолда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг амалдаги тартибидаги мавжуд бўлган номутаносибликлар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлашда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш имкониятини бермайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев баёнот берди.
ОАВ ва жамоатчилик, тадбиркорлар иштирокида ўтган «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида солиқ ва божхона имтиёзларига оид турли масалаларда қизғин баҳс кузатилди.
Видео: Youtube
Видео: Mover (tas-ix)
Эндиликда солиқ тўловчилар қуйидаги кўринишда тартибга солиниши кутилмоқда:
— 1 августдан бошлаб бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар тушумларнинг миқдоридан қатъи назар ҚҚС тўловчиси;
— товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари товар ва хизматлари сотувининг тушумидан қатъи назар ҚҚС тўловчиси;
— ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин;
— календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми юз миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

Булар қандай амалга оширилади?
Мубин Мирзаевнинг таъкидлашича, маҳсулотни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузгандан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобда туради. Шунингдек, импорт қилгандан сўнг божхонада ҚҚС ва бошқа маълум тўловларни амалга оширади.
















