Спорт | 16:00 / 25.06.2019
12989
2 дақиқада ўқилади

Неймар маоши камайиши эвазига бўлса ҳам «Барселона»га қайтишга рози бўлди

Фото: Zuma/ТАСС

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтишга яқин турибди.

The Mirror нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи собиқ клуби билан шартнома шартларини келишиб олган. Битим 5 йилга мўлжалланган бўлиб, унга асосан ҳужумчи йилига 24 млн евро (21 миллион фунт стерлинг) маош олади.

Неймар «ПСЖ»га ўтгунига қадар ҳам «Барселона»да деярли шунча маош оларди. Парижда эса унга йилига деярли 37 млн евро тўланган.

Қайд этилишича, Неймар Каталонияга қайтишни қаттиқ хоҳлагани боис клубнинг илк таклифиниёқ муҳокамасиз қабул қилган. Қолаверса, у шундоқ ҳам ўзини «ПСЖ»дан қайтариб сотиб олиш «Барса»га қимматга тушаётганини инобатга олган.

Шунингдек, Неймар «кўк-анорранглилар»га содиқлиги учун унга тўланиши керак деб ҳисоблаётган 26 млн евро бўйича даъвосидан ҳам тўлиқ воз кечган. Унинг аввалги иддаоларига кўра, «ПСЖ»га ўтишидан олдин «Барселона» унга шунча миқдорда бонус бериши керак эди.

Неймар 2017 йил ёзида 222 миллион евро эвазига «Пари Сен-Жермен»га ўтган.

Бундан аввалроқ Le Parisien нашри Париж клуби раҳбарияти клуб билан 2022 йилгача шартномаси мавжуд бўлган Неймарнинг нархини 300 миллион евро этиб белгилагани хабар қилинганди.

Унга «Реал» ҳам қизиқиш билдираётганди. Мадридликларнинг таклифи молиявий жиҳатдан каталонияликларникидан яхшироқ эканига қарамай Неймар Барселонага қайтишни истамоқда.

Мавзуга оид