10:50 / 25.06.2019
5575

Промес «Аякс»га қайтди

«Севилья» яримҳимоячиси Квинси Промес яна «Аякс» аъзосига айланди.

Амстердамликлар жамоаси расмий сайтига кўра, клуб 27 ёшли ўз тарбияланувчиси билан 5 йиллик шартнома тузган.

Промес «Аякс»да 11-рақамда ўйнайди. Унинг учун нидерландлар «Севилья»га 15,7 млн евро тўлашмоқда. Бу сумма бонуслар ҳисобига яна 1,5 миллионга ортиши мумкин.

Маълумот учун, Промес 16 ёшида майдон ва унинг ташқарисидаги хулқ-атвори туфайли «Аякс» академиясидан четлатилган. Илк профессионал шартномасини 2011 йилда «Твенте» билан имзолаб, 2014 йилда Москванинг «Спартак» клубига ўтган. Россиядаги тўрт йиллик фаолиятидан сўнг у ўтган йили 20 млн евро эвазига «Севилья»га трансфер қилинган эди.

Испан клуби сафида Квинси Ла Лиганинг 33та турида майдонга тушди ва 2+3 самарадорлик натижасига эришди.

Top