Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига  «Иш билан банд бўлмаган фуқароларни пахта йиғим-терим жараёнига ихтиёрий равишда жалб этиш тизимини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини жойлаштирилди.

Лойиҳада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасининг Сирдарё вилоятида пахта йиғим-терим жараёнига ихтиёрий равишда жалб этиладиган меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни дала марказларига жойлаштириш бўйича экспериментал лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги таклифларни маъқуллаш назарда тутилган.

«Дала марказлари меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларга, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва хусусий бандлик агентликлари томонидан Республиканинг турли ҳудудларидан муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш учун Сирдарё вилоятида пахтани йиғиб-териб олиш жараёни бўйича қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этиш учун ташкил этилади», — дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Ҳужжат лойиҳасига Сирдарё вилояти ҳудудларида ихтиёрий равишда пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда қатнашадиган ишсиз фуқаролар учун дала марказлари дислокацияси илова қилинган.

а) яшаш учун санитария-гигиена ва маиший шароитлар:

ҳар бири 40 кишилик яшаш учун мўлжалланган 10та чодир, икки қаватли ётоқ ўрни, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, вентиляция тизими, иситиш анжомлари билан жиҳозланади;

ошхона чодири, 2та овқатланиш чодирлари ва стол-стуллар, овқат пишириш учун қозонлар, самоварлар, музлаткич, ичимлик суви учун идишлар, ошхона ва махсус идиш-товоқлар, озиқ-овқат етказиб бериш учун махсус термос идишлари;

40та ювиниш анжомлари ўрнатилган жой ва 12та иссиқ сув билан таъминланган душ кабиналари, 12 ўринли ҳожатхона, 10та чиқинди контейнерлари, доимий равишдаги сув таъминоти;

дала маркази ҳудудида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш учун тиббий инвентар ва дори-дармонлар ҳамда препаратлар билан жиҳозланган тиббий чодир;

видеопроектор, бадиий адабиётлар, турли хил стол ўйинлари билан жиҳозланган маданий-дам олиш чодирлари;