Умри давомида фильм томоша қилаётганида бир уюм писта чақмаган одам бўлмаса керак. Бу егулик ҳақиқатан ҳам ғаройиб: писта суҳбатни давом эттириш ва вақтни қисқартиришда ёрдам беришидан ташқари, юқори биологик қийматга эга. Ундаги калий миқдори апельсин ва бананларга қараганда 5 марта кўпроқ, дея таъкидлайди adme.ru.
У организмга қандай таъсир кўрсатишига ойдинлик киритамиз.

Юрак қон-томир тизимини мустаҳкамлайди
Бор-йўғи 50 грамм писта организмнинг кучли антиоксидант - Е витаминига кунлик эҳтиёжини қондиради. Е витамини атеросклероз ривожланишининг олдини олади, юрак мушакларининг нормал фаолиятини сақлашда ёрдам беради. Шунингдек, юрак ва томирларга магний зарур, пистада у катта миқдорда.
Писта юрак саломатлигига ижобий таъсир кўрсатадиган моно ва ярим тўйинтирилган мойлар манбаи. Агар ундан кунига 100 грамм истеъмол қилинса, нафақат атеросклероз,балки миокард инфарктининг ҳам олдини олиш, қондаги холестерин миқдорини камайтириш мумкин.

Кислота-ишқор мувозанатини нормаллаштиради
Писта шиллиқ қават ва ошқозондаги кислота-ишқор мувозанатини нормага келтиради. Шу туфайли уларни жиғилдон қайнашига қарши восита сифатида қўллаш мумкин.

Ёшлик ва гўзалликни сақлашда ёрдам беради
Кунгабоқар уруғлари витаминли комлекс ва биоқўшимчалардан кам эмас: бу А, Е, D ва В гуруҳлари витаминлари, шунингдек кўплаб тўйинмаган мойларга бой. Шунинг учун ҳам косметологияда пистадан унумли фойдаланишади. У қариш жараёнини секинлаштирувчи аъло восита саналади, кўриш қобилияти, тери, соч ва тирноқлар, репродуктив тизимга ижобий таъсир қилади. Ўсмирликда писта ҳуснбузарлардан халос бўлишда ёрдам бера олади.

















