Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Дубай амирининг рафиқаси 39 млн долларга яқин пулни олиб Германияга қочиб кетган
Фото: Alastair Grant / AP
БАА бош вазири, Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мақтумнинг рафиқаси йирик миқдордаги пулни олиб мамлакатдан қочиб кетган, деб хабар берди Британиянинг Sun газетаси.
Нашрнинг ёзишича, малика Ҳая бинт ал-Ҳусайн шу йилнинг февралидан буён омма олдида кўриниш бермаган. Хабарда айтилишича, у 11 ёшли ўғли ва етти ёшли қизи билан БААдан Германияга қочиб кетган ҳамда у ердан бошпана сўраган ва турмуш ўртоғи билан ажрашиш учун ҳужжат топширган. Малика ўзи билан 31 миллион фунт стерлинг (39 миллион долларга яқин) пул олиб кетган.
Sun газетасининг хабарига кўра, маликанинг бу ҳаракати БАА ва Германия ўртасида дипломатик инқироз бошланишига олиб келган. Айрим маълумотларда айтилишича, бош вазир Берлинга турмуш ўртоғи ва фарзандларини қайтаришни сўраб мурожаат қилган, аммо рад жавобини олган.
Мавзуга оид
19:54 / 21.03.2026
Ҳўрмуз бўғози хавфсизлиги ташаббусини 20 дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлади
23:11 / 18.03.2026
Эрондаги уруш Дубайнинг молиявий марказ сифатидаги мақомига қандай таъсир қиляпти?
22:29 / 18.03.2026
Саудия ва БААда ҳам Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келмоқда
22:15 / 08.03.2026