Осакада катта йигирматалик гуруҳига кирувчи мамлакатлар раҳбарлари саммити ниҳоясига етди. 

"Биз адолатли, камситишларсиз эркин савдони йўлга қўйиш зарурлиги борасида якдил фикрга келдик", - деб таъкидлади Япония бош вазири Синдзо Абэ саммитдаги якуний нутқида.

Мазкур саммит "йигирматалик" тарихидаги ўн тўртинчи ва Японияда ташкил этилган биринчи саммит бўлди. 

Форум Осака кўрфазидаги Сакисима сунъий оролида бўлиб ўтди. 

Саммит давомида етакчи давлатлар раҳбарлари, жумладан АҚШ президенти Дональд Трамп, Россия президенти Владимир Путиннинг ўзаро учрашувлари бўлиб ўтди.