Мексиканинг Гвадалахара шаҳри дўл ёғиши оқибатида муз қатлами билан қопланди, деб хабар берди Economista нашри.

Фото: Ulise Ruiz/AFP

Нашрнинг маълум қилишича, айрим жойларда музнинг қалинлиги бир метр ва ундан ортиқроқни ташкил этган. Маҳаллий ОАВдаги суратлардан йўлларни муз қоплаб олганини кўриш мумкин. Бир неча бинолар вайрон бўлган.

Фото: Ulise Ruiz/AFP
Фото: Ulise Ruiz/AFP
Фото: Ulise Ruiz/AFP
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS

Штат фуқаро мудофааси ва ёнғин хавфсизлиги бошқармаси директори Халиско Виктор Уго Рольданнинг сўзларига кўра, дўл ёғиши оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.