Ekopen ромларига 31 августга қадар буюртма бериб, сиз совға сифатида хавфсизлик қулфи мавжуд дераза тутқичига эга бўлишингиз ва фарзандингизни бехосдан тушиб кетишдан ҳимоя қилишингиз мумкин.

Хорижий оммавий ахборот воситалари деразадан тушиб кетган болалар ҳақида мунтазам равишда хабарлар беради. Ўзбекистонда бундай ҳолатлар рўй бериши мумкин эмасдек, назаримизда. Бироқ 12 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида бир бола бехосдан деразадан тушиб кетиб, жиддий жароҳатлар олди. Статистик маълумотларга кўра, бундай ҳолатлардан сўнг болаларнинг 80%и оғир жароҳат олади ва тез ёрдам келмасидан оламдан ўтади. Аммо бу маълумотни келтиришдан асосий мақсад қўрқитиш эмас, балки огоҳлантиришдир.

Кўпинча болаларнинг деразадан тушиб кетишига катталарнинг бепарволиги ягона сабаб бўлади. Ахир, бола ҳали хавф-хатар нималигини тушунмайди. Дераза токчаси ёнида ўйнаш ёки деразага қўнган қуш кутилмаганда фожеага олиб келиши мумкинлиги унинг хаёлига ҳам келмайди.

10 йилдан зиёд вақт мобайнида Ўзбекистон бўйлаб хонадон ва уйларга қулайлик ва илиқлик бахш этиб келаётган Ekopen компанияси мутахассислари ромлар хавфсизлиги ҳақида ҳамма маълумотларга эга. Улар болаларнинг хавфсизлигини ва ота-оналарнинг хотиржамлигини таъминлашга ёрдам берадиган бир неча маслаҳатлар билан ўртоқлашишади.

Бола деразадан бехосдан тушиб кетишининг олдини олиш йўллари

Қаровсиз қолдирманг. Агар хона деразалари очиқ бўлса, болани доим кўз остингизда, назоратда тутинг. Болаларни вояга етмаганларга ёки кексаларга ишониб қолдирмаган маъқул. Каттароқ фарзандларингиз планшетда ўйинга чалғиб кетишлари, бобо ва бувиларнинг эса болаларга қарашга кучлари етмаслиги мумкин.

Ҳашаротларга қарши тўрларга ишонманг. Ҳатто энг мустаҳкам тўр ҳам гўёки хавфсизлик таъминлангандек тасаввур ҳосил қилади, холос. У боланинг вазнидан йиртилиб кетмаса ҳам, кутилмаганда боғичларидан ечилиб кетиши мумкин.

Дарчалардан фойдаланинг. Баъзан хонанинг ҳавосини ўзгартириш учун ром дарчасини очиш ёки деразани бурама-туширма механизм билан хиёл очиб қўйиш кифоя. Гап яқинларингизнинг хавфсизлиги тўғрисида кетаётганида тежамкорлик ҳақида ўйлаш ноўрин, албатта. Бундан ташқари, ушбу қурилмалар ҳозир анча оммалашиб қолган.